Линклар

logo-print

Британия дипломатлари раҳбари Москвада


Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд икки кунлик ташриф билан Россияга келди.

Икки томонлама алоқаларни яхшилашга қаратилган ташриф доирасида Милибанд якшанба куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ёпиқ эшиклар ортида учрашди.

Вазирлар ўртасидаги музокаралар душанба куни ҳам давом этади ва шу куни Милибанд Россия тадбиркорлари ва сиёсатчилари билан ҳам учрашади.

Милибанд кейинги беш йил ичида Россияга ташриф буюрган Британиянинг биринчи Ташқи ишлар вазири бўлди.

Икки томонлама алоқалар 2006 йилда Александр Литвиненконинг ўлдирилишидан кейин бузилган. Россия ФСБсининг собиқ зобити ва Британия фуқароси бўлган Литвиненко Лондонда заҳарлаб ўлдирилган эди.

Россия расмийлари қотилликда гумон қилинган Андрей Луговойни Британияга топширишдан бош тортиб келади.Луговой ҳозирда Россия парламенти депутатидир.
XS
SM
MD
LG