Линклар

Украина чўчқа гриппи билан курашмоқда


Украина ҳукумати H1N1 вирусига қарши курашда халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўрамоқда. Ўтган ҳафта ичида мамлакатда 60 киши нафас олиш йўллари касалликларидан нобуд бўлди.

Президент маъмурияти эълон қилган баёнотга кўра, Виктор Юшченко АҚШ, Европа иттифоқи, НАТО ва Украинага қўшни бўлган давлатларга мурожаат қилиб¸ чўчқа гриппи тарқалишининг олдини олиш учун дори воситалари ва тиббий ускуналар билан ёрдам беришларини сўраган.

Президент маъмуриятига кўра, Украина ҳукумати Швейцариядан 16 тонна Тамифлу дорисига буюртма берган.

Польша ва Словакия Украина сўровига жавобан махсус маскалар ва вирусга қарши Тамифлу дорисини юборди.
XS
SM
MD
LG