Линклар

Гуантанамо маҳбуслари эмланмоқда


Гуантанамо қамоқхонасида террорчиликда гумон этилиб сақланаётган маҳбуслар чўчқа гриппига қарши эмланади, дея маълум қилди АҚШга тегишли ҳибсхона матбуот вакили. Майор Жэймс Крабтри¸ жорий ойда вакцина дозалари келтирилиб, қамоқхона нозирлари ва маҳбуслар эмланади, дея маълум қилди.

Вакцина етишмаётгани боис АҚШ фуқароларининг кўпчилиги касалликка қарши эмланишни кутиб турганда, бу дорининг террорчиликда гумон қилинаётганларна навбатсиз берилиши жамоатчилик норозилигига сабаб бўлиши мумкинлиги эътироф этган майор, АҚШ ҳарбийлари “маҳбусларнинг саломатлиги учун масъул эканини” таъкидлади.
XS
SM
MD
LG