Линклар

Руминияда ҳам чўчқа гриппи ëйилмоқда


Руминия расмийлари Синайя тоғ курортидаги меҳмонхоналардан бирини, у ерда ўтказилган конференция пайтида 40қа яқин Руминия ва хориж студентлари чўчқа гриппига чалингани боис ёпиб қўйди.

Соғлиқни сақлаш вазири Адриан Стрейну-Серсел беморларда касалликнинг ўртача ва оғир формаси аниқлангани ва улар Бухарестдаги касалхонага ётқизилганини маълум қилди.

Унга кўра, грипп португалиялик бир аёлдан бошқаларга юққан. Маълум бўлишича у ўзига H1N1 вируси ташхиси қўйилганига қарамасдан касалхонага ётишдан бош тортган.

Меҳмонхона менеджерига кўра, конференция иштиркочилари 31 мамлакатдан келган.
XS
SM
MD
LG