Линклар

Покистонда яна портлаш содир этилди


Покистон армиясининг бош қароргоҳи жойлашган Равалпинди шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида камида 30 киши нобуд бўлди.

Полициянинг билдиришича, мотоциклдаги худкуш шахс ўзини армия қароргоҳи яқинида жойлашган банк ва меҳмонхона олдида портлатиб юборган.

Сўнгги ҳафталар мобайнида мамлакат бўйлаб содир этилган портлашларда 250дан ортиқ фуқаро нобуд бўлди.

Кузатувчиларга кўра, жанггарилар бу каби хуружлар билан мамлакат шимол-ғарбида ҳарбий амалиётлар ўтказаётган хавфсизлик кучларидан қасос олмоқда.

Давом этаётган зўравонликлар туфайли БМТ Покистоннинг Афғонистон чегарасига яқин ҳудудларда амалга оширилаётган кўмак дастурларини бекор қилди. Бундан ташқари БМТ Покистон шимол-ғарбида фаолият юритаётган ходимларини тез орада минтақадан олиб чиқишини билдирди.

Айни пайтда Покистон ҳукумати мамлакатдаги толибон ҳаракати етакчиси Ҳакимуллоҳ Маъсуд ва яна 18 жанггари боши учун 5 миллион доллар мукофот пули эълон қилди.
XS
SM
MD
LG