Линклар

Милибанд Эронни ҳамкорликка ундади


Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд Эрон Атом энергияси халқаро агентлиги таклифларига тез фурсатда жавоб қайтариши лозим, дея таъкидлади.

Москвада россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан ўтказилган учрашув чоғида гапирган Милибанд Буюк Британия ва Россия Эроннинг халқаро ҳамжамият таклифларига тез жавоб қайтаришини кутаётганликларини билдирди.

- Ҳар иккаламиз Эрон режимининг Теҳрон ядровий дастури борасида қилинаётган таклифларга жавоб қайтаришини истаймиз,деди Буюк Британия Ташқи ишлар вазири.

АҚШ қўллаб-қувватлаган режага мувофиқ Эрон ўзининг кам тўйинтирилган уранини қайта ишлаш учун Россия ва Францияга юборади.

Ушбу режадан Эрон ихтиёридаги тўйинтирилган уранни камайтириш ва бу билан мамлакатнинг ядровий қурол ишлаб чиқариш имкониятларини чеклаш каби мақсадлар кўзланган.

Айни пайтда Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий ўз давлати янги техник қўмитанинг таклиф қилинаётган келишувни қайта кўриб чиқишини истаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG