Линклар

logo-print

БМТ махсус вакили Ироққа борди


БМТ махсус вакили Оскар Фернандез Таранко хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ироққа сафар қилди.

Бугун БМТ расмийси Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий, шунингдек, мамлакатнинг Ички, Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирлари билан учрашиб, Ироқдаги вазият ва яқинда содир этилган портлашлар юзасидан фикр алмашади.

25 октябр куни Бағдодда ҳукумат бинолари олдида содир этилган иккита портлаш оқибатида 153 киши нобуд бўлди, 500дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди. Худди шундай портлаш август ойида ҳам содир этилган эди.

Бу портлашларда Сурияни айблаган Ироқ ҳукумати мазкур хуружлар юзасидан мустақил тергов ўтказиш чақириғи билан чиққан.

Айни пайтда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ташкилотнинг Ироққа сафар қилган махсус вакили у ерда расман тергов ишлари олиб бормаслиги, бунинг учун Хавфсизлик кенгаши розилиги кераклигини алоҳида қайд этди.
XS
SM
MD
LG