Линклар

logo-print

Ўзбекистон газ қувури ётқизишни ниҳоясига етказди


Туркманистонни Хитой билан боғловчи газ қувурининг Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган қисми ноябр ойида ишга туширилади.

Бу ҳақда Интерфакс агентлиги “Ўзбекнефтегаз” миллий компаниясидаги манбаага таяниб хабар тарқатди.

Манбага кўра, ҳозирги кунда газ қувурининг қатта қисмини пайвандлаш ишлари ниҳоясига етказилган, трассанинг айрим участкаларида эса гидравлика тестлари олиб борилмоқда.

Қиймати қарийиб 3 миллиард долларни ташкил этган газ қувури Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятларидан ўтади ва унинг узунлиги 530 кмни ташкил этади.

“Ўзбекнефтегаз” вакилининг айтишича, Ўзбекистон мазкур газ қувури орқали Хитойга йилига 10 миллиард куб метр газ етказиб бериш борасида Хитой томони билан келишувга эришган.

Туркманистон томони ҳам яқинда 7 минг километрлик газ қувуринининг мамлакат ҳудудидан ўтган қисмини ётқизиш ишларини ниҳоясига етказди.

Расмий Ашхобод келаси 30 йил ичида Хитойга 40 миллиард куб мерт газ етказиб беришга ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG