Линклар

АҚШ билан сўзлашувлар давом этади


Россия Ташқи ишлар вазирлиги ядровий қуроллар арсеналини қисқартиришни назарда тутган янги битим юзасидан АҚШ билан олиб борилаётган сўзлашувлар 9 ноябр куни давом эттирилишини маълум қилди.

Жорий йилнинг июл ойида Москвада учрашган АҚШ президенти Барак Обама ва Россия раҳбари Дмитрий Медведев СТАРТ битимини янгиси билан алмаштириш юзасидан келишиб олган эди.

Мазкур келишувдан сўнг ҳар иккала давлат расмийлари Женевада учрашиб¸ янги битим лойиҳаси устида иш олиб бордилар.

Россия президенти ёрдамчиси Сергей Приходко яқинда берган интервьюларидан бирида томонларнинг Женева сўзлашувларида олдинга силжиш кузатилмоқда, дея таъкидлади.

Янги битим қуролларни назорат қилиш бўйича 1991 йил қабул қилинган ва жорий йилнинг декабр ойида амал қилиш муддати тугайдиган СТАРТ-1 битими ўрнини эгаллайди.
XS
SM
MD
LG