Линклар

logo-print

Толиблар қасосни давом эттирмоқда


Покистон Ахборот вазири Равилпинди шаҳрида худкуш бомбачининг ҳужуми оқибатида 35 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Равалпиндида Покистон армиясининг бош штаби жойлашган.

Полиция расмийларига кўра, мотоциклада бўлган худкуш армия штаби яқинида жойлашган банк ва меҳмонхона олдида, шаҳарнинг гавжум ҳудудида ўзини портлатиб юборган.

Мазкур ҳужумнинг Покистон армиясининг Жанубий Вазиристоннинг қабилалар назоратидаги минтақаларида Толибон ҳаракатига қарши бошлаган ҳарбий амалиётларига жавобан амалга оширилгани айтилмоқда.

Айни пайтда¸ Покистон армияси матбуот вакили ҳукумат қўшинлари Жанубий Вазиристондаги энг йирик шаҳарлардан бири ва Толибон ҳаракати истеҳкоми ҳисобланган Канигурамни тўла ўз назоратига олганини маълум қилди.

Генерал-майор Атҳар Аббос Исломободда ўтказилган матбуот анжуманида “Канигурам ҳудуди террорчилардан тўла тозаланди”, дея баён қилди.

У шунингдек, шаҳар ҳудуди мналардан тозалангани ва ҳукумат кучлари бешта юк машинасига ортилган қурол-аслаҳа ва портловчи моддаларни қўлга олганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG