Линклар

Эрон қарор беришни пайсалга солмоқда


БМТ воситачилигида Теҳронга таклиф этилаётган ядровий дастурга оид келишувни қабул қилиш борасида халқаро босим кучаймоқда. Теҳронга уранни бойитиш ишларини бошқа давлатга кўчириш таклиф қилинмоқда.

Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад эл-Барадей Эрон расмийларини мазкур таклифга иложи борича тезроқ жавоб беришга чақирди.

- Эронни¸ Қўшма Штатлар, Россия ва Франция ташаббусига кўра, мен қилган таклифга иложи борича тезроқ ижобий жавоб беришга чақираман. Мазкур таклиф Эроннинг унга нисбатан ишонч туғдирувчи ҳамда Эрон билан халқаро ҳамжамият ўртасида ҳар томонлама ва мукаммал мулоқот учун йўл очиб берувчи қатор тадбирларга жалб этишни мақсад қилган, деди эл-Барадей.

Айни маънодаги чақириқни Москвада Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд ҳам россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашуви чоғида баён қилди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эрон “муҳим қарор” олдида тургани ва унинг қабул қилиниши “Эроннинг яккаланиб қолиш эмас, ҳамкорлик қилиш ниятида эканига яхши ишора бўлажагини” таъкидалади.

Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий таклиф этилаётган келишув кўриб чиқилиши лозимлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG