Линклар

Каражич судга келтирилади


Босния серблари собиқ етакчиси Радован Каражичнинг ўзи устидан ўтказилаётган суд мажлисига олиб келиниши кутилмоқда.

Уруш жиноятларида айбланаётган Каражич Ҳаага трибуналида ўтган ҳафта бошланган маҳкамани бойкот қилиб келаётган эди. Ўзини ўзи ҳимоя қилаётган Каражич маҳкамага тайёрланиш учун қўшимча вақт кераклигини айтмоқда.

Каражичнинг бугунги маҳкамада ўзига қўшимча вақт беришларини сўраб ариза бериши кутилмоқда.

Каражичга нисбатан 11 айблов, жумладан 1992-95 йиллардаги Босния уруши даврида Сребреницада 8 мингга яқин мусуслмон эркак ва болаларини қатлиом қилганлик айби илгари сурилмоқда. Унинг ўзи мазкур айбловларни рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG