Линклар

logo-print

Украинада грипп эпидемияси тарқамоқда


Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги чўчқа гриппи, деб гумон қилинаётган тумов эпидемиясидан нобуд бўлганлар сони 67 га етганини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Васил Лазоришинецга кўра, 255 минг кишининг гриппга чалингани қайд этилган.

Беморларнинг 15 мингги касалхоналарга ётқизилган ва улардан 170 нафарининг аҳволи оғир, дея қўшимча қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси.

Беморларнинг аксарияти Украинанинг Польша, Словакия, Венгрия ва Руминияга туташ ғарбий вилоятларида қайд этилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Украинада чўчқа гриппи эпидемияси тарқаганига оид жиддий ишоратлар йўқлигини маълум қилди. Айни пайтда¸ вазиятни назорат қилиш учун мамлакатга ўз мутахассислар гуруҳини юборди.
XS
SM
MD
LG