Линклар

Меркел АҚШ Конгрессида чиқиш қилади


Конгресс ялпи мажлисида нутқ сўзлаш имконияти фақат АҚШнинг яқин иттифоқчиларигагина берилади.

Ангела Меркел бундай шарафга эришган Германиянинг иккинчи канцлери бўлади.

Илк бор Конрад Аденауэр 1957 йилда АҚШ Конгрессининг ялпи мажлисида нутқ сўзлаган эди.

АҚШга сафари чоғида Ангела Меркел Вашингтон етакчилари билан Афғонистон, Эрон, молиявий тизим қонун-қоидаларини стандартлаш ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалаларни муҳокама этиши режаланган.
XS
SM
MD
LG