Линклар

logo-print

Чехлар Лиссабон шартномаси тарафдори


Чехия республикаси Конституциявий суди Европа иттифоқини ислоҳ қилиш ҳақидаги Лиссабон шартномасининг мамлакат конституциясига зид эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.

Энди бу ҳужжат имзо учун президент Вацлав Клаусга тақдим этилади.

Ўтган ҳафта ЕИ раҳбарлари иттифоқ хартиясининг айрим бандлари Чехияга таллуқли бўлмаслиги ҳақида Клаус ўртага қўйган талабларни бажаргани учун Чехия президентининг Лиссабон шартномасини имзолаши кутилмоқда.

Европа иттифоқига аъзо 27 давлатдан 26 таси Лиссабон шартномасини аллақачон тасдиқлаган.
XS
SM
MD
LG