Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:50

Ўзбекистон "Як-40" ва "Ту-154"дан воз кечмоқда


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бошқарув кенгаши 2010 йил охиригача “Як-40” ва “Ту-154” самолётларидан фойдаланишни босқичма-босқич тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг интернет сайтида хабар қилинди. “А-320” ва “Ил-114-100” русумидаги янги самолётлардан фойдаланиш кўпайгани боис ширкат эски самолётлардан воз кечишга қарор қилган.

Газета.уз ахборот агентлиги хабарига кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” 2010 – 2016 йилда 1 миллиард 136 миллион АҚШ долларига Ғарбда ишланган 16та йўловчи самолёти сотиб олишни режалаган.

Миллий авиакомпания маълумотига кўра, жорий йилнинг 9 ойи давомида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МДҲ давлатларига 5 минг 740та, узоқ хориж давлатларига 4 минг 144та парвоз амалга оширган.

Маҳаллий йўналишлар бўйича 8 минг 130та парвоз амалга оширилган.
XS
SM
MD
LG