Линклар

logo-print

Ўзбекистон Хитойга газ сотади


Ўзбекистон Хитойга йилига 10 миллиард куб метргача газ экспорт қилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага асосланиб Регнум ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Тошкент ва Пекин ўртасидаги келишувга мувофиқ Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой магистрал газ қувурининг иккинчи тармоғи 2011 йилда фойдаланишга топширилганидан сўнг ўзбек гази Хитойга экспорт қилинади.

Ахборот агентлиги маълумотига кўра, халқаро магистрал газ қувурининг иккинчи тармоғи Бухоро вилоятининг Газли шаҳри ҳудудидан ўтади.
XS
SM
MD
LG