Линклар

Чехия Лиссабон шартномасини тасдиқлади


Чехия президенти Вацлав Клаус Европа иттифоқини ислоҳ қилиш ҳақидаги Лиссабон шартномасини имзолади.

- Шуни маълум қилмоқчиманки, мен бугун соат 15:00да Лиссабон шартномасига имзо чекдим, дея баёнот берди Прагада ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган Вацлав Клаус.

3 ноябр куни эрталаб Чехия республикаси Конституциявий суди Лиссабон шартномаси мамлакат конституциясига зид эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.

Европа иттифоқи раҳбарлари Чехия Конституциявий суди қарорини олқишлади.

Европа Комиссияси матбуот котиби Пиа Аренкилде Ҳансен комиссия президенти Хосе Мануэл Бароззо Лиссабон шартномасининг кучга кириши беҳудага кечиктирилмаслигига умид билдирганини айтди.

Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатдан 26 таси Лиссабон шартномасини аллақачон тасдиқлаган¸ Чехиянинг бу келишувга қўшилгани эндиликда унинг амалга кўчиши учун замин яратди.
XS
SM
MD
LG