Линклар

Клинтон Муборак билан учрашади


Бугун АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Миср Президенти Ҳусни Муборак билан учрашади.

Клинтон Қоҳирага Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш уринишларига бағишланган сафари доирасида келди.

Тўрт кунлик сафари давомида Клинтон хоним Исроил, Фаластин ва араб давлатлари етакчилари билан музокараларни ўтказди.

Бироқ кузатувчиларга кўра, масала хусусида жиддий натижаларга эришилгани йўқ.

Кузатувчиларнинг айтишича, Обама маъмурияти фаластинликларнинг Исроилдан яҳудий аҳоли пунктларини қуриш ишларини тўхтатиш талабларини ёқламаётганига оид Клинтоннинг сўзлари араб давлатлари хафсаласини пир қилган.
XS
SM
MD
LG