Линклар

Караджич судни бойкот қилишда давом этмоқда


БМТнинг собиқ Югославия бўйича трибунали Радован Караджич устидан ўтказилаётган маҳкамада танаффус эълон қилиб, жорий ҳафта охиригача ишни қайси тартибда кўриб чиқишини эълон қилишини маълум қилди.

Караджич судни бойкот қилишда давом этмоқда.

Босния сербларининг собиқ етакчиси ўтган ҳафта бошланган маҳкамага биринчи марта олиб келинди.

Маҳкамада сўз олган Караджич БМТ судялари унга қўйилаётган геноцид айблови бўйича ишни кўриб чиқишни унинг иштирокисиз бошлаб, ҳуқуқларини поймол қилганини таъкидлади.

- Мен судни бойкот қилмоқчимасман. Лекин мен бошиданоқ нотўғри олиб борилаётган ишда қатнаша олмайман.

Чунки Халқаро трибунал тўғрисидаги қонуннинг 21-моддасига зид равишда менга ўз ҳимоямга тайёргарлик кўришим учун етарли вақт ва шарт-шароитлар берилмасдан, фундаментал ҳуқуқларим бузилди, - деди айбланувчи.

Караджич ўзига нисбатан илгари сурилаётган 11 айблов бўйича олиб борилаётган маҳкаманинг дастлабки уч кунини бойкот қилди.

Босниядаги уруш даврида жиноятларни содир этганликда айбланаётган Караджич ўз ҳимоясига тайёргарлик кўриш учун етарли вақти бўмлаганини айтмоқда.

Унга нисбатан айбловлар 1995 йилда илгари сурилган ва у 14 ой аввал ҳисбга олинган эди.
Прокурор Ҳилдегард Уертц-Ретцлафф маҳкамани Караджичнинг иштирокисиз ҳам давом эттириш учун суд ҳайъатини унга ҳимоячи тайинлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG