Линклар

Чехия Лиссабон шартномасини имзолади


Чехия Президенти Вацлав Клаус Европа Иттифоқини ислоҳ қилишга қаратилган Лиссабон шартномасини имзолади.

Чехия Конституциявий суди шартнмонинг ратификация қилинишига ягона тўсиқ ҳисобланган парламент депутатлари аризасини рад қилди.

Шартноманинг ашаддий танқидчиси бўлган Клаус сешанба куни ўтказилган матбуот анжуманида, суд қароридан норози бўлсада, ҳужжатни имзолаганини маълум қилди.

Лиссабон шартномаси кучга кириши биланоқ, Чехия Республикаси – Конституциявий суднинг сиёсий фикридан фарқли ўлароқ – суверен давлатлар сирасидан чиқади, - деди Чехия президенти.

Европа Иттифоқи етакчилари Чехия судининг ҳукмини олқишлади.

Чехия кучга кириши учун Европа Иттифоқининг барча аъзолари маъқуллаши лозим бўлган шартномани имзолашдан бош тортаётган ягона давлат бўлиб қолаётган эди.

Лиссабон келишуви 27 аъзо давлатдан иборат иттифоқ сиёсий тизими самарасини оширишга қаратилган.

Бу клишувда иттифоқда президент лавозимининг жорий этилиши ҳам кўзда тутилган.

Европа Иттифоқи етакчилари ҳужжатда кўзда тутилган ислоҳотлар жорий йил охиригача бошланишига умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG