Линклар

Қирғизистонда чўчқа гриппи пайдо бўлди


Қирғизистонда етти кишининг чўчқа гриппига чалингани аниқланди.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, Москва-Бишкек йўналишидаги поездда Қирғизистонга келган 10 киши тумов касалига чалингани учун шошилинч тарзда касалхонага ётқизилган. Шифокорлар теширувидан сўнг 10 кишидан 7 нафарининг чўчқа гриппига чалингани аниқланган. Айни пайтда уларга тегишли тиббий ëрдам кўрсатилмоқда.

Бундан аввал Қирғизистонда тўрт кишининг чўчқа гриппига чалингани аниқланган ва улар давлат ҳисобидан даволанган эдилар.
XS
SM
MD
LG