Линклар

logo-print

Абдуллоҳ Карзай ҳукуматига ишонмайди


-Ҳамид Карзайнинг янги ҳукумати мамлакатда коррупцияни жиловлаб, қонун устиворлигини таъминлай олмайди, дея баёнот берди мамлакат собиқ Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ.

Президентликка собиқ даъвогар Абдуллоҳ Абдуллоҳ Афғонистон Мустақил сайлов комиссиянинг Ҳамид Карзайни президент деб эълон қилиш тўғрисидаги қарорини ноқонуний дея атади.

Абдуллоҳ Абдуллоҳ президент сайловининг иккинчи босқичида иштирок этишдан бош тортгандан сўнг Мустақил сайлов комиссияси сайловнинг биринчи даврасида ғолиб деб топилган Ҳамид Карзайни Афғонистоннинг янги сайланган президенти деб эълон қилди.

Бундан ташқари собиқ Ташқи ишлар вазири Ҳамид Карзай томонидан ваъда қилинган янги ҳукумат таркибига қўшилмаслигини билдирди.

Айни пайтда ҳукумат матбуот котиби Сиянак Ҳеравий Ройтерс агентлигига келаси уч ҳафта давомида тузилиши кутилаётган ҳукуматга технократлар ва амалдаги вазирлар киришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG