Линклар

Клинтон Исроил режасига қарши


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Вашингтон Исроилнинг Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун қуришни давом эттираëтган турар жой биноларини қонуний деб билмаслиги ва қурилиш ишларининг бутунлай тўхтатилишини истаётганини билдирди.

Қоҳирада Миср президенти Ҳусни Муборак билан ўтказилган сўзлашувдан сўнг гапирган Ҳиллари Клинтон Яқин Шарқ тинчлик жараёнига Қуддус масаласи ҳам киритилиши лозим, деган фикрни билдирди.

Қоҳирага келишдан аввал АҚШ Давлат котиби Марокашда Араб давлатлари етакчилари билан учрашиб, боши берк кўчага кириб қолган Яқин Шарқ тинчлик жараёнини муҳокама қилди.

Бундан ташқари Ҳиллари Клинтон Фаластин ва Исроил раҳбарлари билан ҳам учрашди. Бироқ кузатувчиларга кўра, АҚШ Давлат котибининг бу сўзлашувлари натижасиз якунланган.
XS
SM
MD
LG