Линклар

Республикачилар қўли баланд келди


АҚШнинг иккита штатида губернаторлик лавозими учун ўтказилган сайловда Республикачилар партияси номзодлари ғалаба қозонди.

Виржиния штатида Боб Макдоннел, Нью Жерси штатида эса Крис Кристи бошқа номзодларга қараганда энг кўп овоз тўплашга муяссар бўлдилар.

Нью Йорк мэри лавозими учун ўтказилган сайловда эса мустақил номзод Майкл Блумбергнинг қўли баланд келди.

Кузатувчиларга кўра¸ ушбу сайловлар америкаликларнинг ўтган йил президентликка сайланган демократ Барак Обамага бўлган ишончи камайиб бораëтганини кўрсатган.
XS
SM
MD
LG