Линклар

Мухолифат яна кўчага чиқди


Ҳукуматга қарши режаланган мухолифат намойишлари арафасида Теҳрон кўчаларида бу тадбирга даъват қилувчи кўплаб варақалар пайдо бўлди.

Ҳукуматга қарши режаланган мухолифат намойишлари арафасида Теҳрон кўчаларида бу тадбирга даъват қилувчи кўплаб варақалар пайдо бўлди.

Эрон режими Теҳрондаги АҚШ элчихонаси ишғол этилганининг 30 йиллигини нишонлаëтган айни кунда пойтахт кўчаларида мухолифат тарафдорлари ва полиция ўртасида тўқнашув содир бўлди.

4 ноябр куни Эронда АҚШ элчихонасининг бир гуруҳ исломий талабалар томонидан ишғол этилганининг 30 йиллиги хотирланди.

Айни шу санадан Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг қайта президентликка сайланганига қарши яна бир бор ўз норозилигини билдириш учун Теҳрон кўчаларига чиққан мухолифат тарафдорлари хавфсизлик кучлари билан тўқнашди.

Сўнгги президентлик сайловида Аҳмадийнажоднинг асосий рақибига айланган мухолифат етакчиси Мир Ҳусайн Мусавий тарафдорлари давлат томонидан расмий байрам деб эълон қилинган бу кунда ҳукуматга қарши намойиш ўтказишдан огоҳлантирган режим етакчиларига ўз норозиликларини ифодалашга уриндилар.

12 июн кунги президент сайловининг расмий ғолиби деб эълон қилинган Аҳмадийнажоднинг қаллоблик ва сохтакорликлар эвазига ҳокимиятда қолганига нисбатан норозиликлар ҳали-ҳамон Эрон жамиятида пасаймай давом этмоқда. 1979 йилги Ислом инқилобидан кейин мамлакатда илк бор юзага чиққан бу сиëсий бўҳронни бостириш мақсадида Теҳрон режими муттасил зўравонликка қўл уриб келмоқда.

Хавфсизлик кучларининг мухолифат намойишларини шавқатсиз бостирганига қарамай¸ 4 ноябр куни яна юзлаб эронликлар Теҳрон кўчаларига чиқишга азм қилди.

"Диктаторга ўлим!" дея ҳайқирган намойишчиларни тарқатиш учун полиция кўздан ëш оқизувчи газ қўллади¸ дейди норозилик юриши иштирокчиларидан бири.

-Одамлар тош отишди¸ хавфсизлик кучлари эса одамлар устига кўздан ëш оқизувчи газ сепди. Юзага чиққан талотўпда жароҳат олганлар сони анча баланд. Басиж кучлари намойишчиларни дубинкалар билан калтаклади¸ аммо кимнинг ўлгани ҳақда бирор нарса айта олмайман. Менинг ҳам бошимга уришди. Улар ëшмисан¸ қаримисан¸ эркакми аëлмисан деб ўтирмасдан¸ ҳаммани бирваракайига калтаклади¸ дейди ўз исми айтилишини истамаган эронлик намойишчи Озодлик билан суҳбатда.

4 ноябр куни норозилик юришига чиққанлар орасида мухолифат етакчиларидан бири Меҳди Каррубий ҳам бор. Айтилишича¸ 12 июн кунги президент сайловида номзоди қўйилган бу мухолифатчи намойишчилар билан Ҳафте Тир майдонига бормоқчи бўлганида¸ хавфсизлик кучлари бунга йўл бермаган.

Каррубийнинг ўғли Муҳаммад Тағи Каррубийнинг Озодликка айтишича¸ хавфсизлик кучлари билан тўқнашувда мухолифат етакчисининг икки тан соқчиси ва бир қатор тарафдорлари жароҳат олган.

- Полиция кучлари Каррубий ва унинг ëнидагиларга қарата атайин кўздан ëш оқизувчи газ сепди. Дадамнинг икки тансоқчиси жароҳатланди ва ҳозирда касалхонага ëтқизилди¸ дейди Тағи Каррубий.

Унинг айтишича¸ ҳукумат расмийлари Меҳди Каррубийга 4 ноябр кунги норозилик тадбирида намойишчилар орасида худкуш ҳужумчилар бўлиш эҳтимоли боис¸ унда қатнашмасликни маслаҳат беришган. Аммо Каррубий лагеридагилар¸ мухолифат тарафдорлари орасида худкушларнинг йўқлиги¸ мабодо шундайлар чиқса¸ бунинг халқни қўрқитиш мақсадида режим томонидан режаланган террор хуружи бўлажагини таъкидлаганлар.

Теҳроннинг кичик кўчаларида тўпланган мухолифат тарафдорлари "Ë Ҳусайн¸ Мир Ҳусайн!" дея ҳайқириб¸ марказий майдон томон юришга уринган.Mухолифат тарафдорлари 12 июн кунги сайловларда ўз номзодлари¸ собиқ Бош вазир Мир Ҳусайн Мусавийнинг ғалаба қозонгани¸ Аҳмадийнажоднинг эса¸ қаллоблик билан бу ғалабани ўғирлаганини таъкиблаб келмоқдалар.

Айни пайтда тўпланганлар¸ сайловлардан сўнг мухолифатдаги Яшиллар ҳаракатининг ўзига хос шиорига айланган Оллоҳу Акбарни ҳам тинимсиз такрорлашган.

Мухолифатчиларнинг кичик юриши билан бир пайтда¸ 4 ноябр куни Теҳронда ҳукумат тарафдорлари АҚШ га қарши ëзувлар кўтариб¸ бундан 30 йил аввал Америка элчихонаси бўлган бино олдида тўпландилар. Бу тадбир қатнашчилари яан одатдагидай АҚШ байроғини ëқиб¸ Америкага қаши шиорлар кўтаришди.

Шаҳарнинг яна бошқа қисмида тўпланганлар эса¸ сайловлар давомида режимни қўллагани учун Россияга ўз норозиликларини ифодаладилар ва

- Россия элчихонаси жосуслар уяси¸ Россия элчихонаси жосуслар уяси! дея бақирдилар.

Айрим манбалар¸ Шероз университети биносида ҳам ҳукуматга қарши норозилик тадбири бўлиб ўтганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG