Линклар

Германия GM қароридан норози


Германия Иқтисод вазири Райнер Брюдерле АҚШдаги энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи GM ширкатининг Европадаги Opel ширкатини сотмаслик тўғрисидаги қарорини кескин танқид қилди.

- General Motors ширкатининг Германияга нисбатан қилган бу ҳаракатини мутлоқ қабул қилиб бўлмайди. Бу воқеалар ривожи учун биргина АҚШ ширкати маъсулдир. Кеча завод ишчилари муаммога ечим топиш мақсадида маошларнинг камайтирилишига ҳам рози бўлган эди, деди Германия Иқтисод вазири.

Германиядаги “Opel” заводи ишчилари ўз навбатида GM қарорига қарши иш ташлаш акцияси ўтказиш чақириғи билан чиқдилар.

Сентябр ойида GM ширкати ўзининг Германиядаги Opel компаниясини Магна гуруҳига сотишини эълон қилган эди. Канада ва Австрия иштирокидаги Магна концорциумига Россиянинг “Сбербанк”и ҳам аъзо бўлган.

Бироқ сешанба куни GM ширкати Германиядаги корхонасини сотмаслиги¸ бунинг ўрнига Opel ни қайта реструктуризация қилишини эълон қилди.

Россия ҳукумати ҳам GM қароридан ҳайратга тушганини билдирди.

XS
SM
MD
LG