Линклар

logo-print

Швейцария ҳам Ўзбекистонга ён берди


Швейцария Андижон қатлиомидан сўнг Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан жорий этган санкцияларини бекор қилди.

Swissinfo.ch сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари аҳволи яхшиланганига оид ЕИ ҳисоботи эълон қилингандан сўнг Швейцария ҳукумати бу давлатга нисбатан жорий этилган санкциялар, жумладан, қурол-аслаҳа эмбаргосини бекор қилиш тўғрисида қарор қилган.

Бу ҳақдаги қарор чоршанба куни Швейцария парламенти томонидан маъқулланди.

Октябр ойида ЕИ мулозимлари 2005 йилги Андижон қатлиомидан кейин Ўзбекистонга нисбатан жорий қилган санкциялар сирасида кучда қолаётган ягона чора - қурол-аслаҳа эмбаргосини бекор қилган эди.
XS
SM
MD
LG