Линклар

БМТда “Голдстоун ҳисоботи” муҳокама қилинмоқда


БМТ Бош ассамблеяси ўтган йилнинг охири, жорий йилнинг бошида Ғазо минтақасидаги можарода Исроил армияси ва Ҳамас жангарилари жиноятларни содир этганига оид ҳисоботни муҳокама қилишда давом этади ва уни маъқуллаш масаласини овозга қўяди.

Чоршанба куни ўнлаб аъзо давлатлар “Голдстоун ҳисоботи”, деб аталаётган ҳужжатни қўллаб-қувватлашларини маълум қилди.

Ҳисобот маъқулланса Исроил ва Фаластин ундаги маълумотлар юзасидан текширув ўтказиши лозим бўлади.

БМТдаги муҳокамалар бошланишидан бир кун аввал АҚШ Вакиллар палатаси БМТ терговчиси Голдстоун тайёрлаган ҳисоботни Исроилга нисбатан “нохолис” эканини айтиб, уни қораловчи резолюцияни қабул қилди.

Резолюция танқидчилари масалага бундай ёндашиш АҚШнинг Яқин Шарқ тинчлик жараёнидаги воситачилик уринишларига путур етказишини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG