Линклар

logo-print

Исроилда қурол юкланган кема қўлга олинди


Исроил ҳарбий флоти юзлаб тонна миқдоридаги қурол ортилган кемани қўлга олди.

Эронда чиқарилгани айтилаётган қуроллар Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатига олиб кетилаётгани гумон қилинмоқда.

Исроил ҳарбийларига кўра, Антигуа байроғи остидаги “Франкоп” номли кема Исроил соҳилларидан 160 километр узоқликда ушланган ва Ашдод портига олиб келинган.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу: “Қуролларни Исроилга қирши қўллаш ният қилинган”, дея баёнот берди.

Қуроллар Эрондан юборилгани айтилмоқда. Исроил Теҳрон ҳукуматини яҳудий давлат душманларига хомийликда айблаб келади.
XS
SM
MD
LG