Линклар

АҚШ Карзайни коррупцияга қарши курашга чақирди


Қўшма Штатлар Афғонистон президенти Ҳамид Карзайни порахўр амалдорларни ҳибсга олиб, жиноий жавобгарликка тортишга чақирди.

АҚШ Қуролли кучлари бирлашган штаби раиси адмирал Майк Муллен Америка Афғонистондаги коррупция кўламидан жуда ташвишда эканини билдирди.

- Карзай ўз ҳукуматини порахўрлардан тозалаши ва уларни ҳибсга олиб, жиноий жавобгарликка тортиши лозим. Акс ҳолда Афғонистонга дунёдаги барча қўшинлар юборилса ҳам, ҳеч нарсага эриша олмайди, - деди адмирал.

Адмиралнинг мулоҳазалари АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонга қанча қўшимча куч юбориш масаласини кўриб чиқаётган пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG