Линклар

logo-print

Чўчқа гриппи сиёсий баҳслар мавзусига айланмоқда


Чўчқа гриппи Украинада сиёсий баҳслар мавзусига айланмоқда.

Прездент Виктор Юшченко ўз рақибларини мамлакатда H1N1 вируси билан боғлиқ вазиятга масъулиятсизлик билан ёндашаётганликда айблади.

Юшченко бу айбловларни президентликка даъвогарлар – бош вазир Юлия Тимошенко, собиқ бош вазир Виктор Янукович ва парламент раиси Володимир Литвинга қаратар экан, “Улар мамлакатда грипп эпидемияси авж олаётганидан хабардор бўла туриб, ўз сайлов олди кампанияси мақсадларида оммавий намойишларни уюштирмоқда”, деди.

Ҳукумат грипп эпидемиясига қарши қатор чоралар, жумладан, макатабларнинг карантинга ёпилиши ва намойишлар каби оммавий тадбирларга таъқиқ жорий қилди.

Президентликка қайта сайланишга уринаётган Юшченконинг ўзи таъқиқ жорий қилинганидан аввал ўз тарафдорлари билан намойиш ўтказишни режалаган эди.
XS
SM
MD
LG