Линклар

Кореялик ишбилармонлар Тошкентга боради


Жанубий Корея ишбилармон доиралари 8-11 ноябр кунлари Ўзбекистонга сафар қилади.

Ўзбекистон-Корея ишбилармонлари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масаласи Тошкент сўзлашувлари диққат марказида бўлади.

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Корея кабел саноати ассоциацияси ва Россияда фаолият юритаётган Корея консалтинг маркази Тошкент учрашувлари ташаббускоридир.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизматига кўра, Жанубий Корея делегацияси таркибида кабел ишлаб чиқарувчи йирик корхона раҳбарлари ва мутассадиллари бор.

Кореялик тадбиркорлар Тошкент сафари давомида ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик юзасидан сўзлашувлар ўтказишни ҳам режалаганлар.
XS
SM
MD
LG