Линклар

logo-print

БМТ Афғонистондаги ходимларини кўчирмоқда


БМТ Афғонистондаги ходимларини вақтинчалик бошқа жойга кўчирмоқда.

Ўз ходимларининг хавфсизлигидан ташвиш билдириб келаётган БМТ га кўра, келаси ҳафталар мобайнида ташкилотнинг 600га яқин ходими мамлакатнинг хавфсиз ҳудудларига, аксари эса Афғонистон ташқарисига кўчирилади.

-Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Афғонистонда ишлаëтган ходимларимизнинг 12 фоизини эвакуация қиламиз. Ҳозир биз БМТ ходимларини Кобулга жойлаштириш масаласини муҳокама қилмоқдамиз,деди БМТ матбуот котиби Олим Сиддиқ.

Шунга қарамай БМТ Афғонистон фуқароларига ёрдам бериш каби зиммасига олган мажбуриятларга содиқ қолажагини маълум қилди.
Мазкур қарордан икки ҳафта муқаддам Кобулда БМТ ходимлари ҳужумга учради.

БМТ ходимлари истиқомат қилаётган меҳмонхонада худкуш шахс томонидан содир этилган портлашда ташкилотнинг беш ходими ва афғонистонлик уч фуқаро нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG