Линклар

Ўзбекистон ягона энергетик тизимидан яна чиқмоқчи


-Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ягона энергетик тизими ва унинг қошидаги “Энергия” координацион-диспетчер марказидан ажраб чиқмоқчи, дейилади “Ўзбекэнерго” давлат ҳиссадорлик компанияси диспетчер маркази раҳбари Эссо Саъдуллаевнинг “Халк сўзи” газетасида чоп этилган мақоласида.

Саъдуллаев фикрича, Марказий Осиё ягона энергетик тизими ҳозирги кунда давр талабига жавоб бера олмаяпти ва миллий энерготизимнинг барқарор фаолият юритишини сақлаб қолиш масалаларида ягона тизимга аъзо давлатлар ўртасидаги тортишув манбаасига айланиб қолмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати бундан аввал ҳам мазкур тизимдан чиқишини эълон қилган¸ аммо ўтган ойнинг иккинчи ярмида Қирғизистон ҳукумати билан элект қуввати олди-сотдиси бўйича келишувга эришилгани муносабати билан бу тизимда қолишини билдирган эди.

Ягона энергетик тизимидан биринчилардан бўлиб Туркманистон 2003 йилда ажраб чиққан эди. 2009 йилнинг 3 ноябр куни эса Қозоғистон Энергетика ва минерал ресурслар вазири ўринбосари Дусенбай Турганов ўз давлатининг Марказий Осиёдаги ягона энергетик тизимидан чиқиши мумкинлигини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG