Линклар

logo-print

Немислар GM қароридан норози


АҚШ даги энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи General Motors ширкати Германиядаги Opel корхонасидан 10 мингдан зиёд ходимни ишдан бўшатиш режасини расман тасдиқлади.

Бундан бир оз аввал эса АҚШ ширкати Германиядаги заводни Магна концорциумига сотиш режасидан воз кечганини эълон қилган эди.

Opelнинг Канада ва Россия банки иштирокидаги концорциумга сотилиши тарафдори бўлган Германия ҳукумати GMнинг бу қарорини кескин танқид қилди.

Айни пайтда бугун Рюссельхайм шаҳридаги Opel заводининг 10 мингга яқин ходими GM ширкати ҳаракатларига қарши норозилик акцияси уюштирди.
XS
SM
MD
LG