Линклар

logo-print

Жиноятга алоқадор шахслар қўлга олинди


Россия терговчилари таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Станислав Маркелов ҳамда "Новая газета" журналисти Анастасия Бабурованинг ўлимига алоқадорликда гумон қилинган икки шахсни қўлга олди.

Адвокат Станислав Маркелов ва журналист Анастасия Бабурова 19 январ куни Москва марказида куппа-кундузи номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган эди.

Москва шаҳар маҳкамаси матбуот котибига кўра, бугун суд қўлга олинган шаҳсларни ҳибсда сақлаб туриш масаласини кўриб чиқади. Қотилликда гумон қилиб қўлга олиган шахслардан бирининг аёл киши экани айтилмоқда.

Россия прокуратураси Маркеловнинг ўлдирилиши унинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмаган эди.
XS
SM
MD
LG