Линклар

logo-print

Афғонистонда қурбонлар кўпаймоқда


Афғонистон шарқида НАТО кучлари сафида хизмат қилган аскар ҳалок бўлди.

Афғонистондаги НАТО кучлари вакилларига кўра, аскар чоршанба куни ҳарбий патрулга қилинган ҳужум қурбони бўлган.

Бир кун аввал Ҳилманд вилоятида Афғонистон полициячиси беш нафар инглиз аскарини отиб ўлдирган эди.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Ҳилмандда тўққиз нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган ҳаво ҳужумини қоралади.

Карзай маъмурияти эълон қилган баёнотга кўра, президент воқеа юзасидан тергов ўтказишни буюрган.

НАТО кучлари ҳалок бўлганлар тинч аҳоли бўлганига оид маълумотлар текширилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG