Линклар

Аббос сайловда қатнашмайди


Фаластин президенти Маҳмуд Аббос январ ойига белгиланган сайловда ўз номзодини кўрсатмаслигини эълон қилди.

Телевидение орқали қилган чиқишида Аббос ўз қарори ҳақида “Фаластин озодлиги” ташкилоти ижроий қўмитаси ва Фатҳ партияси марказий қўмитасини хабардор қилганини айтди.

Фаластин расмийлари Аббоснинг қайта сайланмаслик қарорига унинг Исроил билан тинчлик музокараларида жиддий натижаларга эришилмаётганидан хафсаласи пир бўлганини сабаб қилиб кўрсатди.

Оқ уй матбуот котиби Роберт Гиббс: “Аббос Қўшма Штатларнинг ҳақиқий ҳамкори бўлиб келди”, дея билдирди.
XS
SM
MD
LG