Линклар

Қотилликка алоқадорлар қўлга олинди


Россия Пезиденти Дмитрий Медведев январ ойида ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналистнинг ўлдирилишига алоқадорликда гумон қилинган икки шахс ҳибсга олинганини олқишлади.

Ҳибсга олинган эркак ва аёл ҳуқуқ ҳимоячиси, адвокат Станислав Маркелов ва мухолифатдаги “Новая газета” мухбири Анастасия Бабурованинг ўлдирилишига алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Маркелов ва Бабурова 19 январ куни кундузи Москва марказида отиб ўлдирилган эдилар.

Москва суди матбуот вакили гумон қилинаётганларнинг ҳибсда қолиши масаласи кўриб чиқилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG