Линклар

logo-print

Аббосдан сайловда қатнашиш сўралмоқда


Араб лигаси Бош котиби Амр Мусса Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббосни январ ойига белгиланган сайловда ўз номзодини кўрсатмаслик тўғрисидаги қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди.

Миср ахборот агентликларининг хабар қилишича, Амр Мусса пайшанба куни Маҳмуд Аббосга сим қоқиб, унинг номзодини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Пайшанба куни Фаластин етакчиси Исроил билан тинчлик музокараларида жиддий натижаларга эришилмаётганидан ҳафсаласи пир бўлганини айтиб, сайловда номзодини қўймаслигини билдирди.

Бундан ташқари Маҳмуд Аббос АҚШнинг тинчлик жараёнини қайта бошлаш масаласида Исроилга “ён босаётганидан” таажубга тушганини билдирди.

Оқ уй матбуот котиби Роберт Гибс ўз навбатида “Аббос Қўшма Штатларнинг ҳақиқий ҳамкори бўлиб келди”, дея таъкидлади.
Исроил эса Аббос қарорига ҳозирча ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ.
XS
SM
MD
LG