Линклар

Карзай ҳукуматидан коррупцияни жиловлаш сўралди


Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун Афғонистоннинг янги ҳукумати мамлакатдаги коррупцияга қарши кескин чоралар кўрмагунча, Британия у ердаги ўз ҳарбийлари ҳаётини хавф остига қўймаслигини маълум қилди.

-Афсуски, Афғонистон ҳукумати бугунга келиб коррупция рамзига айланди. Коррупцияга қарши кураша олмаётган ҳукумат учун Британия эркак ва аёллари ҳаётини хавф остига қўйишга мен журъат эта олмайман. Куни-кеча президент Карзай коррупцияга қарши кураш масаласи янги ҳукуматнинг бирламчи вазифаси бўлиши лозим¸ деган фикрга қўшилди, деди Лондонда чиқиш қилган Гордон Браун.

Бош вазир, шунингдек, Афғонистондаги ҳарбий амалиётларнинг Британия хавфсизлигига алоқаси борлиги, жумладан, мамлакат юзланаётган асосий таҳдид Афғонистон ва Покистон каби давлатлардан келаётганини маълум қилди.

Ҳозир Афғонистонда Британиянинг 9000 яқин ҳарбийси хизмат қилмоқда. Гордон Браун яқинда у ерга қўшимча 500 кишилик ҳарбий контингент юборилишини эълон қилди.

Сўнгги ҳафта давомида эса Афғонистонда рўй берган зўравонликлар оқибатида британиялик етти аскар нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG