Линклар

logo-print

Эрон АЭХАга ўз жавобини айтади


Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий расмий Теҳрон ядровий ёнилғи ётказиб беришга оид қудратли давлатлар таклифи юзасидан Атом энергияси халқаро агентлигига қўшимча жавоб қайтаришга тараддуд кўраётганини билдирди.

Эрон давлат телевидениеси Муттақийнинг “Эрон олдида – уранни мамлакат ичкарисида тўйинтириш, уни сотиб олиш ёки уранни ёнилғига айлантириш каби учта танлов турибди”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Атом энергияси халқаро агентлиги тақдим қилаётган келишувга мувофиқ Эрон ўзининг кам тўйинтирилган уранини учинчи давлатда қайта ёнилғига айлантиради.

Эрон томони қудратли давлатлар таклифига 23 октябрга қадар жавоб қайтариши лозим эди ва ўтган ой якунида Атом энергияси халқаро агентлигига дастлабки жавобини берди. Эрон матбуотига кўра, расмий Теҳрон тақдим қилинаётган келишувнинг асосий шартларини инкор қилган.
XS
SM
MD
LG