Линклар

logo-print

Туркия исломий саммитга мезбонлик қилади


Жорий ҳафта Туркияда Ислом Конференцияси Ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади.

Глобал молиявий бўҳрон мазкур саммит диққат-марказида бўлади.

Туркия саммитида Судан президенти Умар ал-Башир ва Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг ҳам қатнашиши кутилмоқда.

Жорий йил бошида Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди Судан президентини инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айблаб, уни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берган эди.

Айни пайтда ўз исмини ошкор қилишни истамаган Туркия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Ғарб ахборот агентликларига Анқара ҳукуматининг Судан раҳбарини ҳибсга олиш режаси йўқлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG