Линклар

logo-print

АҚШ базасида ўлдирилган сони 13 га етди


Пайшанба куни АҚШ ҳарбий базасида хизматчининг ўз салафларига ўт очиши оқибатида 13 ҳарбий ҳалок бўлди, 31 нафари жароҳатланди.

Бу воқеа АҚШ армиясининг Техас штатидаги Форт Ҳуд базасида рўй берди. Расмийларнинг билдиришича, ўт очган шахс яраланган ва шифохонага ётқизилган. Бундан бир оз аввал бу шахснинг отиб ўлдирилгани хабар қилинган эди.

Ҳужумчининг шахси ошкор қилинди. Расмийларга кўра, бу шахс АҚШ армиясида руҳшунос бўлиб ишлаган Малик Надал Ҳасан исмли майордир.

Фожиа хусусида чиқиш қилган АҚШ президенти Барак Обама бу воқеани “зўравонликнинг даҳшатли кўриниши”, дея атади.

- Техасдаги Форт Ҳуд ҳарбий базасида фожиали отишма рўй берди. Ҳозирча барча тафсилотларни билмаймиз, уларни олишимиз биланоқ эълон қиламиз. Ҳозирча билганимиз, бу зўравонликнинг дашҳатли кўриниши оқибатида кўплаб Америка аскарлари ҳалок бўлди ва ундан-да кўпроғи жароҳатланди, деди президент Обама.
XS
SM
MD
LG