Линклар

logo-print

Ўзбекистонда чўчқа гриппи йўқ


Марказий Осиё давлатларида чўчқа гриппига чалинганлар асосан поездда Россиядан ватанига қайтаётган мардикорлардир.

Марказий Осиё давлатларида чўчқа гриппига чалинганлар асосан поездда Россиядан ватанига қайтаётган мардикорлардир.

Қирғизистонда чўчқа гриппига чалинганлар сони 17 нафарга, Қозоғистонда эса 19 нафарга етгани айтилаётган бир пайтда Ўзбекистоннинг бу эпидемиясидан холи экани таъкидланмоқда.

Қўшни давлатларда чўчқа гриппи билан боғлиқ нохуш хабарлар кўпаётгандан кўпайиб бораëтган бир пайтда, Ўзбекистоннинг чегара ҳудудларида жойлашган бир қанча вилоятларида бу борадаги аҳвол билан қизиқдик..

Сурхондарё Вилоят санитария-эпидемология бошқармаси бошлиғи ўринбосари Норменгли Эшниёзовга кўра, Сурхондарёнинг Тожикистон ва Афғонистон билан чегара ҳудудларида чўчқа гриппи кириб келишинининг олдини олиш мақсадида жами тўртта санитария пости ташкил қилинган.

- Бизда Тожикистон билан иккита постимиз бор, санитария-назорат пункти. Бириси Чумчуқли жар - Сариосиëда¸ иккинчиси - Гулбаҳор, Термиз туманида.

Бундан ташқари Афғонистон билан иккита санитар пунктимиз бор. Ҳайратон маскани¸ биттаси дарë порти. Тўртта санитария-назорат пунктимиз ҳозирги кунда чегарадош республикалар билан иш олиб бораяпти.

Биттаси Термиз аэропортида ташкил қилинган. У ерда ҳам назорат ўрнатилган. Керакли тиббиëт анжомлари билан таъминланган. Четдан келадиганларнинг ҳаммаси температура режимидан ўтказилиб¸ назоратга олинган, деди Норменгли Эшниёзов.

Хоразм Вилоят санитария-эпидемиология бошқармаси ходими Шоназар Отажоновга кўра, Хоразмнинг Туркманистон билан чегарасида жойлашган Питнак ва Шовот тумани ҳудудида иккита санитария пости фолият кўрсатмоқда.

- Туркманистон билан чегарада Шовот санитар-назорат пости ташкил қилинган. Шу ерда чегарадан ўтаëтганларнинг ҳаммаси термометрия қилиниб¸ кўрикдан ўтказилиб¸ вилоят ҳудудига киритилаяпти.

Питнакда “Дўстлик” санитар-назорат пункти бор. Аэропортда хориждан келганлар тиббий назоратдан ўтказилмоқда. Вокзалда ҳам худди шундай. Мана шу тўрт жойда ҳозир санитар назорат пункти жорий қилинган, дейди Шоназар Отажонов.

Тошкент Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимига кўра, вилоятнинг Қозоғистон билан чегара постларида санитария назорати кучайтирилган тартибда ишлаяпти.

Андижон Вилоят санитария-эпедемология бошқармаси ходимига кўра, Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарасида ҳам касалликка қарши кучайтирилган назорат ўрнатилган.

- Чегаралардаги постларда одамлар туриб ишлаяпти. Четдан кириб келаëтганларнинг ҳаммасининг температурасини ўлчаяпти. Ишлар полний курсда кетаяпти. Аэропортда пост ишлаяпти. Москвадан¸ Новосибирскдан келаëтганларнинг ҳаммасининг температурасини ўлчаб¸ кейин киргизишаяпти.

Озодлик: Демак¸ Ўзбекистонга қўшнилар ҳудудидан чўчқа гриппи эпидемияси кириб келиши хавфи йўқ?

-Йўқ¸ Ўзбекистонда унақа хавф йўқ, - деди санитария ходими.

Суҳбатдошларимизнинг билдиришича, мамлакатга кириб келаётган айрим фуқароларда чўчқа гриппининг борлиги тахмин қилинган ҳолатлар ҳам бўлган.

Шоназар Отажонов Хоразмдаги ҳолат бўйича:

- Чет эл фуқаросида шу аломатлар бўладиган бўлса¸ ҳудуддан қайтариб юборилади. Ҳозирги пайтгача тўрттаси қайтарилган. Лекин улар грипп эмас. Улар бошқа юқумли касалликлардан гумон қилинган, деди Шоназар Отажонов.

Норменгли Эшниёзов Сурхондарёдаги ҳолат бўйича:

- Ҳозирча бизда унақа нохуш ҳолатлар қайд этилгани йўқ. Олдинроқ Молдавиядан келган фуқаролар бўйича бўлган эди. Лекин бу тасдиқланмади. Температура бўлган¸ шамоллаш бўлган¸ климат ўзгарган экан фақат, деди Норменгли Эшниёзов.

Суҳбатдошларимиз чўчқа гриппини олдини олиш бўйича мамлакатда кучайтирилган чора-тадбирлар йўлга қўйилганини таъкидлашди.

Бу каби тадбирлар натижасида айни касалликнинг Ўзбекистонга хавфи қанчалик бартараф қилинаяпти?

Норменгли Эшниёзов: Тўлалигича олди олинган¸ деб айтиш сал қийинроқ бўлади. Бизда фақат температура режими ўтказилаяпти. Внешний осмотр қилинаяпти, ташқи кўриниши тарафидан. Лекин барибир кучайтирилган назоратда.

Озодлик: Барибир бу касаллик тарқашининг 100 фоиз олди олинган¸ деб айта олмаймиз-а?

- Ҳамма давлатларда ҳам буни 100 фоиз айтиш қийин, дейди Норменгли Эшниёзов.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, 2009 йил апрелидан 30 октябрга қадар дунё бўйича чўчқа гриппидан 5700 дан ортиқ одам нобуд бўлган.Айни кунларда¸ чўчқа гриппи эпидемияси билан боғлиқ оғир вазият Украинада кузатилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG