Линклар

logo-print

Малайзия ўзбек талабаларини чорламоқда


Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Global Study ширкати билан “Малайзияда таълим” мавзуида илк бор халқаро кўргазма ўтказди
5 – 6 ноябр кунлари ўтказилган 1-халқаро кўргазмада Малайзия Олий таълим вазирлиги ва мамлакатдаги 13 етакчи университет вакиллари қатнашди.

Озодлик билан суҳбатда “Global Study” ширкати вакили Малайзия томони ташаббуси билан Самарқандда уюштирилган халқаро кўргазмадан мақсад ўзбекистонлик ёшларни Малайзияда ўқишга тарғиб қилишдан иборат эканини айтди.

- Ҳамма университетнинг вакили келган. Улар Малайзия университетларини тақдим қилишди. Бу уларнинг ўзидан чиққан инициатива. Биз фақат ўша инициативани қўллаб-қувватлаяпмиз. Самарқандда Малайзия бўйича биринчи марта ўтказишимиз, дейди “Global Study” ширкати вакили.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Малайзия муносабатлари ривожланиб бормоқда. Малайзия Бош вазири Абдулла бин Ҳожи Аҳмад Бадавий 2008 йил 16 ноябр куни расмий сафар билан Тошкентга келган ва икки томонлама музокараларда илм-фан ва технология¸ олий таълим, энергетика соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилган эди.

Кузатувчиларга кўра¸ Самарқанд ва бир ой аввал Тошкентда ўтказилган халқаро анжуман айни шу йўлдаги тадбирлардир.
XS
SM
MD
LG