Линклар

logo-print

Теҳронда намойишчилар қўлга олинди


Теҳрон полицияси чоршанба кунги намойишда 109 киши ҳибсга олинганини билдирди.

Улар АҚШ элчихонаси босиб олинганининг 30 йиллиги муносабати билан уюштирилган йиғилишдан ташқари намойиш ўтказганлиги учун қўлга олинган.

Генерал Азизуллоҳ Ражабзода қўлга олинганлардан 47 нафари гаровга пул қўйиш эвазига озод этилгани, 62 нафари ҳибсда қолаётганини айтди.

Эрон полицияси чоршанба куни Теҳрон марказида норозилик намойиши уюштирган мухолифат тарафдорларини тарқатиш учун уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган эди.
XS
SM
MD
LG