Линклар

Россияда 11 ҳарбий нобуд бўлди


Россиянинг ҳарбий самолёти денгизга қулагани оқибатида 11 ҳарбий нобуд бўлгани айтилмоқда

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Ту-142 русумидаги ҳарбий самолёт ўқув машқини бажариб, қитъани Сахалин оролидан ажратиб турувчи Татарский текислигидан базага қайтаётган пайтда, жума куни кечқурун радар экранидан йўқолган.

Ҳарбийларга асосланиб Россиядаги ахборот агентликлари тарқатган хабарларга қараганда, самолёт бортидаги 11 нафар ҳарбий бедарак йўқолган.

Уларнинг ҳаммаси нобуд бўлгани тахмин қилинмоқда.

Россия Тинч океани флоти самолётнинг қора қутиларини қидирмоқда.
XS
SM
MD
LG