Линклар

logo-print

БМТ ходимлари хавфсиз жойга кўчирилаяпти


Хавфсизлик кенгашининг жума кунги йиғилишида сўзлаган Бан Ки Мун хатарли вазият сабабли БМТнинг 200га яқин хорижлик ходими Афғонистон ташқарисига кўчирилаётганини айтди.

- Мен БМТ ходимлари кўчирилаётгани айрим кишилар томонидан ходимларни мамлакатдан олиб чиқиш ёки эвакуация қилиш деб нотўғри талқин қилинганини биламан.

Шуни аниқ айтмоқчиманки, биз ходимларни эвакуация қилаётганимиз йўқ. Биз бунга йўл қўймаймиз. Биз ўз фаолиятимизни давом эттирамиз, - деди БМТ Бош котиби.

Хорижлик БМТ ходимларининг хавфсиз жойларга кўчирилишига 28 октябр куни Кобулдаги меҳмонхонада яшаётган БМТ ходимларига жангарилар уюштирган ҳужум оқибатида ташкилотнинг беш нафар ходими ва уч афғонистонлик ўлгани сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG